O'zbekiston Respublikasining davlat mukofotlari bilan ilgari taqdirlangan "O'zbekiston pochtasi" AJ xodimlari

 

 

"O'zbekiston pochtasi" AJ Xorazm filiali

 

Холбоева Марям Норметовна

"Shuhrat" medali, 2014 yil

1962 йил Хоразм вилояти, Кўшкўпир туманида туғилган. 1978 йил Кўшкўпир туманидаги ўрта умумтаълим мактабини тамомлаган. Оилали.

1980-1985 йилларда электротехника алоқа бошқармаси Кўшкўпир тумани электротехника алоқа боғламаси урганувчи телефонисти;

1985-1986 йилларда  Кўшкўпир тумани ПМК хисобчиси;

1986-1987 йилларда  Кўшкўпир тумани маълумотлар статистика бўлими оператори;

1987-1988 йилларда Кўшкўпир тумани статистика бўлими иқтисодчиси;

1990-1991 йилларда  Кўшкўпир туманидаги беруний ошхонаси ишчиси;

1991-1998 йилларда Кўшкўпир тумани алоқа тармоқлари 3-синф почта оператори;

1998-2004 йилларда  "Хоразм почтаси" Кўшкўпир филиали почта оператори;

2004-2007 йилларда  Хоразм филиали Кўшкўпир почта алоқа тармоқлари почта оператори;

2007-2016 йилларда Хоразм филиали Кўшкўпир почта алоқа тармоғи иш юритувчиси;

Алоқа бўлимида ҳар ойда аҳоли ва ташкилотларига мингга яқин хат хабарлар, посилка, бандероллар ва  бошқа  почта  жўнатмалари етказиб берган.  

Аҳолига почта алоқаси хизматларини кўрсатиб, алоқа бўлимининг иқтисодий ҳолати яхшиланишига эришган. Ўз касбига меҳр қўйиб, астойдил почта алоқасини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни ўқиб, ўрганди, алоқа бўлимларида ҳамда туман боғламасида ишлаётган ёш кадрларга астойдил устозлик қилиб, алоқа бўлими бошлиғи, почтальони ҳужжатларини юритилишини мукаммал ўргатишга ҳаракат қилган.

     

  Раджапова Умида Атабаевна

"Shuhrat" medali, 2020 yil

1970 йил Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида туғилган. Маълумоти ўрта-махсус. 1990 йил Тошкент алоқа политехникумини (сиртқи) тамомлаган. Мутахассислиги бухгалтер. Оилали.

1988-1988 йилларда “Урганч почтамти” сараловчиси; 

1988-1988 йилларда “Урганч почтамти” 3-тоифали сараловчиси;

1988-1989 йилларда “Урганч почтамти”  суғурта участкаси 3-тоифали оператори;

1989-1990 йилларда “Урганч почтамти” суғурта участкаси идора ва ташкилотларга посилка тарқатувчи оператори;

1990-1997 йилларда “Урганч почтамти”  суғурта участкаси посилка қабул қилувчи оператори;

1997-1997 йилларда Хоразм Давлат почта алоқаси ва матбуот тарқатиш корхонаси 3-тоифали оператори;

1997-2002 йилларда "Хоразм почтаси" акциядорлик жамияти 3-тоифали оператори;

2002-2006 йилларда "Хоразм почтаси" акциядорлик жамияти Урганч почта алоқаси тармоғи суғурта бўлими 1-тоифали оператори;

2006-2009 йилларда "Хоразм почтаси" акциядорлик жамияти Урганч почта алоқаси тармоғи суғурта бўлими йўриқчиси;

2009-2011 йилларда "Хоразм почтаси" акциядорлик жамияти Урганч почта алоқаси тармоғи “4-алоқа” бўлими бошлиғи;

2011-2017 йилларда “Ўзбекистон почтаси” очиқ акциядорлик жамияти Хоразм филиали Урганч почта алоқаси тармоғи  “2-алоқа” бўлими бошлиғи;

2017 йилдан хозирга қадар “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Хоразм филиали Урганч туманлараро почта алоқаси боғламаси  “3-алоқа” бўлими бошлиғи

У.Раджапова халол меҳнати, иш тажрибаси билан бир неча юзлаб фуқаролар, почта мижозлари, касбдошлари, маҳалла аҳли ўртасида ҳурмат қозонган. Боғламада почта хизмати бўйича меъёрий ҳужжатлар, янги технологиялар асосида ишни ташкил этиш, корхона истиқболини ривожлантириш юзасидан соҳада қўшимча хизмат тури сифатида аҳолини даврий нашрлар, газета ва журналларга обуна қилиш, аҳолидан коммунал тўловлар бўйича тушумларни йиғиш юзасидан намуна бўлиб, белгиланган режаларни уддаланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келган. Ўз меҳнат фаолияти давомида алоқа соҳасининг ривожланишида фаол иштирок этган.
     

"O'zbekiston pochtasi" AJ Buxoro filiali"

     
 

Джалилова Хосият Раджабовна

"Do'stlik" ordeni, 2003 yil

1949 йил 6 сентябрда Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида ишчи оиласида туғилган. 1969 йилда 10-синфни битирган. 1974 йил Тошкент электротехника алоқа институтини  автоматик электроалоқа мутахассислиги бўйича тугатган.

11974-1979  йилларда Бухоро шаҳар алоқа боғламаси муҳандиси;

1979-1982 йилларда  Бухоро почтамти телеграф бошлиғи; бош муҳандиси;

1982-1983 йилларда Бухоро вилоят ишлаб чиқариш-техник алоқа боғламаси ахборот-диспетчерлик пункти бош муҳандиси; 

1983-1986 йилларда Бухоро Почтамти бошлиғи;

1986-1992  йилларда Бухоро вилояти ишлаб чиқариш-техник алоқа боғламаси бошлиғи;

1992-1997 йилларда Бухоро Давлат почта алоқаси ва матбуот тарқатиш  ишлаб-чиқариш корхонаси бошлиғи,

1997-2004 йилларда "Бухоро почтаси" ОАЖ директори,

2004-2007 йилларда Бухоро филиали директори;

2007-2009 йилларда Бухоро филиали Почта хавфсизлиги хизмати бўйича директор ўринбосари;

Х.Джалилова меҳнат фаолияти давомида алоқа соҳасининг ривожланишида фаол иштирок этган. Филиал ва унинг тизимидаги почта алоқаси боғламаларида ишлаб келаётган ходимлар билан почта алоқаси соҳасида якдиллик билан иш олиб борганлиги натижасида  филиал ва унинг тизимидаги почта алоқаси боғламалари фаолиятида бир қанча ижобий натижаларга эришди. Бевосита унинг раҳбарлигида филиал тизимидаги почта алоқаcи боғламаларида мижозларга почта алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича бир талай ижобий ишлар амалга оширилди. Германияга хизмат сафарида бўлиб, сафар давомида тўплаган хизмат тажрибаларини почта соҳасида амалда қўллаган.                        
     

Мирзаева  Мухаррам  Ахмедовна

"Shuhrat" medali,  2005 yil

1953 йил 3 мартда Бухоро вилояти Бухоро туманида туғилган. 1970 йилда Бухоро вилояти Бухоро тумани 4-сон мактабни тамомлаган.   1980 йилда Тошкент алоқа техникумини почта алоқаси техниги  ихтисослиги бўйича тамомлаган.

 

1973-1976  йилларда Бухоро тумани алоқа боғламаси ўрганувчи телеграфисткаси;

1976- 1982 йилларда  Бухоро тумани алоқа боғламаси телефонисткаси;

1982-1983 йилларда Бухоро туман алоқа боғланмаси йўриқчиси;

1983-1991 йилларда Бухоро туман алоқа боғланмаси катта йўриқчиси;

1985-1988 йилларда Ўзбекистон Компартияси Марказий комитети алоқа ва транспорт бўлими йўриқчи;

1991-2013  йилларда Бухоро филиали Гала-Осиё почта алоқа тармоғи бошлиғи;

2013-2016 йилларда Бухоро филиали Гала-Осиё почта алоқа тармоғи бошлиғи ўринбосари;

М.Мирзаева меҳнат фаолияти давомида алоқа соҳасининг ривожланишида фаол иштирок этган. Филиал ва унинг тизимидаги почта алоқаси боғламаларида ишлаб келаётган ходимлар билан почта алоқаси соҳасида якдиллик билан иш олиб борганлиги натижасида  филиал ва унинг тизимидаги почта алоқаси боғламалари фаолиятида бир қанча ижобий натижаларга эришди. Бевосита унинг раҳбарлигида филиал тизимидаги почта алоқаcи боғламаларида мижозларга почта алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича бир талай ижобий ишлар амалга оширилди. 
     

"O'zbekiston pochtasi" AJ Jizzax filiali

     

Бекмуротова Баглан

"Shuhrat" medali,  2013 yil

Жиззах вилояти, Ш.Рашидов (собиқ Жиззах) туманида 15.09.1958 йил деҳқон оиласида туғилган.1976 йилда - ўрта умумтаълим мактабини 10-синфни битирган. 1984-1987 йилларда Пахтакор туманидаги, Пахтакор билим юртини (сиртқи) қишлоқ хўжалиги хисобчиси мутахассислиги бўйича тамаомлаган.1980 йил 20 мартдан ўз меҳнат фаолиятини Жиззах тумани Жиллигули алоқа бўлими бошлиғи лавозимидан  бошлаган.  Оилали 2 нафар фарзанди бор.

1980-1989 йилларда Жиззах тумани "Жилли-гули" алоқа бўлими бошлиғи;

1989-1990 йилларда Пахтакор филиали алоқа бўлими оператори;

1990 -2013 йилгача Пахтакор почта алоқа тармоғи; Пахтакор-2 алоқа бўлими бошлиғи;

Б.Бекмуратова меҳнат фаолияти давомида алоқа соҳасининг ривожланишида фаол иштирок этган. Алоқа бўлимида ҳар ойда аҳоли ва ташкилотларига мингга яқин хат хабарлар, посилка, бандероллар ва  бошқа  почта  жўнатмалари етказиб берган.  Аҳолига почта алоқаси хизматларини кўрсатиб, алоқа бўлимининг иқтисодий ҳолати яхшиланишига эришган. Алоқа бўлимларида ҳамда туман боғламасида ишлаётган ёш кадрларга астойдил устозлик қилиб, алоқа бўлими бошлиғи, почтальони ҳужжатларини юритилишини мукаммал ўргатишган.
 
     

 Мирхалилова Нина Ивановна

  

"Do'stlik" ordeni, 2001 yil

Россия Федарациясида 18.12.1949 йил ишчи оиласида туғилган.
1981-2007 йилларда Ғаллаорол тумани, Жиззах вилояти "Жиззах почтаси"АЖ Ғаллаорол филиалида хат ташувчиси;
Н.Мирхалилова меҳнат фаолияти давомида алоқа соҳасининг ривожланишида фаол иштирок этган. Иш тажрибаси билан бир неча юзлаб фуқаролар, почта мижозлари, касбдошлари, маҳалла аҳли ўртасида ҳурмат қозонган. Боғламада почта хизмати бўйича меъёрий ҳужжатлар, янги технологиялар асосида ишни ташкил этиш, корхона истиқболини ривожлантириш юзасидан соҳада қўшимча хизмат тури сифатида аҳолини даврий нашрлар, газета ва журналларга обуна қилиш, аҳолидан коммунал тўловлар бўйича тушумларни йиғиш юзасидан намуна бўлиб, белгиланган режаларни уддаланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келган. Ахолига сифатли почта алоқаси хизматларини кўрсатиб, туманлараро почта алоқаси боғламаси алоқа бўлимининг иқтисодий ҳолати яхшиланишига эришмоқда. Жамоа ва маҳалла қўмитаси ҳаётида фаол иштирок этади.
     

"O'zbekiston pochtasi" AJ Qashqadaryo filiali

     

 Аралова  Ойдин

"Shuhrat" medali, 2003 yil

1950 йил 1 ноябрда Қарши шаҳрида туғилган 1970 йилда Мактабгача таълим билим юртини   тамомлаган. 1971- 2004 йилдан хабарчи  лавозимларида фаолият юритиб келган. Ўз касбининг устаси, ҳалол меҳнати, иш тажрибаси билан бир неча юзлаб фуқаролар, почта мижозлари, касбдошлари, маҳалла аҳли ўртасида ҳурмат қозонган.  Оилали 2 нафар, 1 қиз ва 1 ўғил фарзанди бор.
1971- 1989 йилларда Қарши шахар алоқа боғламаси марказий бўлим хабарчиси; 1989-1998 йилларда Қарши почта алоқа боғламаси 19-сон алоқа бўлим хабарчиси; 1998-2004 йилларда Қашқадарё филиал марказий бўлим хабарчиси.
О.Аралова алоқа бўлимида ҳар ойда аҳоли ва ташкилотларига мингга яқин хат хабарлар, посилка, бандероллар ва  бошқа  почта  жўнатмалари етказиб берган. Аҳолига почта алоқаси хизматларини кўрсатиб, алоқа бўлимининг иқтисодий ҳолати яхшиланишига эришган. Ўз касбига меҳр қўйиб, астойдил почта алоқасини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни ўқиб, ўрганди, алоқа бўлимларида ҳамда туман боғламасида ишлаётган ёш кадрларга астойдил устозлик қилиб, алоқа бўлими бошлиғи, почтальони ҳужжатларини юритилишини мукаммал ўргатишга ҳаракат қилган.  Аҳолини даврий нашрлар, газета ва журналларга обуна қилиш, аҳолидан коммунал тўловлар бўйича тушумларни йиғиш юзасидан намуна бўлиб, белгиланган режаларни уддаланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келган.
 
     

Каюмова Зулайхо Исановна

"Shuhrat" medali, 2000 yil

1952 йил Қарши  шахрида туғилган.    1970 йилда Қарши шаҳридаги 4-мактаб  10- синфини тамомлаган.   Ўз меҳнат фаолияти давомида алоқа соҳасининг ривожланишига фаол иштирок этган. Ўз касбига меҳр қўйиб, астойдил почта алоқасини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни ўқиб, ўрганди. Ишига бўлган содиқлиги ва почта қоидаларига риоя килган ҳолда олиб бориши ҳаммага намуна булган. Оилали  3 нафар, 2 ўғил ва 1 қиз фарзанди бор.   

1970-2003 йилларда  Қашқадарё филиали Қарши почта алоқа тармоғи 17- сон алоқа бўлим оператори;

2003-2004 йилларда  Қашқадарё филиалида назоратчиси; 

2004-2007 йилларда Қашқадарё филиали Қарши почта алоқа тармоғи 3-сон алоқа бўлими почтальони.

Алоқа бўлимида ҳар ойда аҳоли ва ташкилотларига мингга яқин хат хабарлар, посилка, бандероллар ва  бошқа  почта  жўнатмалари етказиб берган.  Аҳолига почта алоқаси хизматларини кўрсатиб, алоқа бўлимининг иқтисодий ҳолати яхшиланишига эришган. Алоқа бўлимларида ҳамда туман боғламасида ишлаётган ёш кадрларга астойдил устозлик қилиб, алоқа бўлими бошлиғи, почтальони ҳужжатларини юритилишини мукаммал ўргатган.

     

"O'zbekiston pochtasi" AJ Qoraqalpoqg‘iston filiali

     
 

Абдуллаев  Бабажан

"Mehnat shuhrati" ordeni,  2003 yil

1948 йил 1 январда  Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, 1982 йилда Тўрткўл қишлоқ хўжалиги техникумини  молиячи мутахассислиги  бўйича тамомлаган. Оилали, етти нафар фарзанди бор.

1967-1967 йилларда Тўрткўл тумани почта алоқа тармоғи "Тўрткўл-1" АБ почтальони;

1967-1969 йилларда Харбий хизматда;

1969-1970 йилларда Тўрткўл тумани почта алоқаси тармоғи транзит бўлими оператори;

1970-1992 йилларда Тўрткўл тумани Матбуот тарқатувчи корхонаси  обуна бўлими инструктори;

1992-2009 йилларда Тўрткўл тумани почта алоқа тармоғи обуна оператори.

Даврий нашрларга обуна қабул қилиш ва уларга буюртма бериш қоидалари асосида мижозларга маданиятли ва юксак савияда хизмат кўрсатган. Обуна қабул қилишда белгиланган режа топшириқларнинг ўз вақтида бажарган, қабул қилинган обуналарни элтиб бериш варақалари ва алоқа бўлимидан олинган буюртма варақаларини жамлаб,  талабномаларни филиалга ўз вақтида сифатли тақдим этиб борган. Почта алоқаси соҳасидаги куп йиллик меҳнатлари, почта соҳасининг ривожланишига, иқтисодий даромадларининг оширишга  ўз ҳиссасини қўшган.  
     
 

Белова  Валентина  Геннадьевна

"Do'stlik" ordeni,  2006 yil

14.06.1955 й. Россия Федерацияси Владимир вилояти Гусь-хрустальный шахрида ишчи оиласида туғилган, миллати рус, маъоумоти ўрта, оилали иккита фанзанди бор.

11977-1981 йилларда  Беруний тумани алоқа тармоғи телеграфисти,

1981-1992 йилларда Беруний тумани алоқа тармоғи хат ва пул жўнатмалари оператори;

1992-2015 йилларда Қорақалпоғистон филиали Беруний тумани почта алоқа тармоғи хат ва пул жўнатмалари  оператори;

Почта жўнатмаларини қабул қилиб, почта жўнатмаларига сифатли ишлов берган қабул қилган ва белгиланган муддатларида жўнатган. Ахолига ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаган,  почта жўнатмалари ва буюмларни назорат қилишни ташкил қилган ва амалга ошириб борган, тарификациялар тўғрилиги ва тўлиқ кирим қилинишини таъминлаб борган.  Алоқа  соҳасидаги кўп йиллик меҳнатлари  ва алоқа соҳасини ривожлантиришга салмоқли ўз хиссасини қўшган. 
     
 

Курбаниязова  Оралхан  Карлыбаевна

"Do'stlik" ordeni, 2001 yil

Р1961 йил 9 декабрда Қорапқалпоғистон Республикаси, Мўйноқ туманида ишчи оиласида туғилган, миллати қорқалпок,  1979 йил Мўйноқ тумани "Будённый" номидаги  ўрта умумтаълим мактабини тамомлаган, маълумоти ўрта, оилали.

1984-1992 йилларда Мўйноқ тумани  алоқа тармоғи "Қаршигали" алоқа бўлими бошлиғи;

1992-2006 йилларда  Мўйноқ тумани почта алоқа тармоғи "Қаршигали" алоқа бўлими бошлиғи;

Почта жўнатмаларини, даврий нашрларни, оддий ва буюртмали хатлар ва бандероллар, почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари олинганлиги тўғрисидаги хабарномаларни, экспресс-почта, электрон почта жўнатмалари тўғрисидаги билдиришномаларни ўз вақтида ва сифатли тарзда элитиб берган. Корхоналардан ва фуқаролардан оддий ва буюртмали ёзма хат-хабарларни қабул қилиб борган. Почта алоқаси соҳасидаги куп йиллик  ва ижтимоий - иқтисодий ривожланишдаги меҳнатлари, Халқимизга сифатли почта хизматини кўрсатиб, хатлар ва газета журналларни ўз эгаларига ўз вақтида етказиб ва сифатли хизматлар курсатиб борган.
 

Патуллаева  Тамара

"Shuhrat" medali, 1995 yil

25 июнь 1942 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида туғилган, миллати қорақалпок, 1959 йил Нукус шаҳридаги "Пушкин" номидаги ўрта умумтаълим мактабини тамомлаган, маълумоти ўрта, Оилали,  2 та фарзонди бор.

1967-1997 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус Почтамти сараловчиси;

1992-1997 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус Почтамти почтальони;

Т.Патуллаева почта алоқаси соҳасидаги куп йиллик меҳнатлари ва почта соҳасининг ижтимоий иқтисодий кўрсаткичлрининг  ўсишига ўз ҳиссасини қўшган, халқимизга газета,хатларни ва пенсия ёшидаги пенсионерларга ўз вақтида пенсия пулларини етказиб берган  ва сифатли кўрсатган хизматлар кўрсатган.
     

Реймкулова  Калжан  Кайпназаровна

"Shuhrat" medali, 2007 yil

1960 йил 11 августда Қорақалпоғистон Республикаси, Қораузак туманида тўғилган, миллати қорақалпок, маълумоти ўрта-махсус, 1985 йилда Нукус алоқа техникумини "Почта алоқаси техниги" мутахассислиги бўйича тамомлаган.  Оилали, 3 та фарзанди бор.

1985-1992 йилларда  Қораузак тумани  алоқа тармоғи "Маданият" алоқа бўлими бошлиғи;

1992-2011 йилларда Қораузак тумани  почта алоқа тармоғи "Маданият" алоқа бўлими бошлиғи;

Почта жўнатмаларини, даврий нашрларни, оддий ва буюртмали хатлар ва бандероллар, почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари олинганлиги тўғрисидаги хабарномаларни, экспресс-почта, электрон почта жўнатмалари тўғрисидаги билдиришномаларни ўз вақтида ва сифатли тарзда элитиб берган. Корхоналардан ва фуқаролардан оддий ва буюртмали ёзма хат-хабарларни қабул қилиб борган. Почта алоқаси соҳасидаги куп йиллик  ва ижтимоий - иқтисодий ривожланишдаги меҳнатлари, Халқимизга сифатли почта хизматини кўрсатиб, хатлар ва газета журналларни ўз эгаларига ўз вақтида етказиб ва сифатли хизматлар курсатиб борган.
 

"O'zbekiston pochtasi" AJ Samarqand filiali

     

Жабборов Кувандик Яшузокович

"Shuhrat" medali, 2004 yil

1961 йил Самарқанд вилояти Самарқанд шахарида туғилган, маълумоти ўрта миллати ўзбек,  иш фаолиятини почта соҳасида 1986 йил Самарқанд почта телеграф станцияси муҳофаза бўлими почта кузатувчиси лавозимидан бошлаган. 2004 йилда "Шухрат" медали билан мукофотланган. Умумий иш стажи 32 йил.  Оилали 5 нафар фарзанднинг отаси 

1983-1986 йилларда Мирзачўл тумани  24-партсъезд совхози хўжалик иқтисодчиси;

1986-1991 йилларда Самарқанд почта телеграф станцияси мухофаза бўлими почта кузатувчиси;

1991-1992 йилларда Самарқанд почта телеграф станцияси сараловчиси;

1992-1993 йилларда Самарқанд вилоят Сув омбори эксплуатация ишлаб чиқариш хўжалик трести хўжалик мудири;

1993-1993 йилларда Самарқанд шахар почтамти мухофаза бўлими хабарчиси;

1993-1997 йилларда Самарқанд шахар почтамти мухофаза бўлими сараловчиси; маъсул навбатчи;

1997-2004 йилларда  "Самарқанд почтаси" АЖ Самарқанд шахар почта филилали мухофаза бўлими маъсул навбатчиси;

2004-2008 йилларда Самарқанд филиали мухофаза бўлими масъл навбатчиси;

2008-2014 йилларда Самарқанд шахар почта алоқа тармоғи 24- алоқа бўлими хабарчиси;

2014 йил Самарқанд филиали Самарқанд шахар ПАТ  24-алоқа бўлими хабарчиси;

Қ.Джабборов мехнат фаолияти давомида алоқа соҳасининг ривожланишида фаол иштирок этган. Алоқа бўлимида ҳар ойда аҳоли ва ташкилотларига мингга яқин хат хабарлар, посилка, бандероллар ва  бошқа  почта  жўнатмалари етказиб берган. Аҳолига почта алоқаси хизматларини кўрсатиб, алоқа бўлимининг иқтисодий ҳолати яхшиланишига эришган. Ўз касбига меҳр қўйиб, астойдил почта алоқасини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни ўқиб, ўрганди, алоқа бўлимларида ҳамда туман боғламасида ишлаётган ёш кадрларга астойдил устозлик қилиб, алоқа бўлими бошлиғи, почтальони ҳужжатларини юритилишини мукаммал ўргатишга ҳаракат қилган.

     

Зухурова Каромад Джураевна

"Shuhrat" medali, 2001 yil

1952 йил 25 октябрда Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани Фотима Қосимова колхозида туғилган.  1969 йил Самарқанд туман  11-сон ўрта мактабни тамомлаган. 1974 йилда Самарқанд давлат Садриддин Айний номидаги Педагогика институтини тамомлган. 1978-1982 йиллар Самарқанд Давлвт Унверситетини Рус филология факултетини тамомлаган. 1974 йилдан буён раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиб келган. Ўз касбининг устаси, ҳалол меҳнати, иш тажрибаси билан бир неча юзлаб фуқаролар, почта мижозлари, касбдошлари, маҳалла аҳли ўртасида ҳурмат қозонган. Оилали. 2 нафар фарзанди бор.

1974 - 1979 йилларда Самарқанд почтаси телеграф станцияси ходими;

1979 - 2004 йилларда Самарқанд шаҳар почта алоқа тармоғи  54-сон алоқа почтаси бошлиғи; 

2004 - 2009 йилларда Самарқанд шаҳар почта алоқа тармоғи бошлиғи ўринбосари.

К.Зухурова меҳнат фаолияти давомида алоқа соҳасининг ривожланишида фаол иштирок этган. Боғламада почта хизмати бўйича меъёрий ҳужжатлар, янги технологиялар асосида ишни ташкил этиш, корхона истиқболини ривожлантириш юзасидан соҳада қўшимча хизмат тури сифатида аҳолини даврий нашрлар, газета ва журналларга обуна қилиш, аҳолидан коммунал тўловлар бўйича тушумларни йиғиш юзасидан намуна бўлиб, белгиланган режаларни уддаланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келган.
     

"O'zbekiston pochtasi" AJ Navoiy filiali

     

Амонова Рисолат Рахматовна

"Shuhrat" medali, 2001 yil

1956 йил 5 апрелда Навоий вилояти, Хатирчи туманида туғилган. 1973 йил Хатирчи туманидаги 20-сон ўрта умумтаълим мактабини тамомлаган. Оилали, 1 нафар ўғил, 3 нафар қиз фарзандлари бор.

1974-1975 йилларда Хатирчи туман савдо ташкилоти ишчиси;

1975-1978 йилларда Навоий вилояти, Хатирчи тумани Марказий банки ҳисобчиси;

1978-1980 йилларда Навоий техник-ишлаб чиқариш алоқа бошқармаси Янгиробод почта алоқа тармоғи сараловчиси; 

1980-1997 йилларда Навоий вилояти почта алоқаси ва матбуот тарқатувчи давлат корхонаси Янгирабод алоқа тармоғи оператори;

1997-2004 йилларда "Навоий почтаси" ОТАЖ Янгиробод филиали оператори;

2004-2012 йилларда Навоий филиали Янгиробод почта алоқаси тармоғи оператори;

Р.Амонова алоқа бўлимида ҳар ойда аҳоли ва ташкилотлардан мингга яқин хат хабарлар, посилка, бандероллар ва  бошқа  почта  жўнатмалари қабул қилган ва мижозларга етказиб берган.  
Аҳолига почта алоқаси хизматларини кўрсатиб, алоқа бўлимининг иқтисодий ҳолати яхшиланишига эришган.

     

Амонова Саодат

"Shuhrat" medali, 2005 yil

25 март 1956 йилда Навоий вилояти, Нурота шаҳрида туғилган. 1973 йилда Нурота туманидаги 27-сон Гагарин номли ўрта умумтаълим мактабини тамомлаган. 1980 йил Тошкент Давлат электротехника алоқа институтини электр алоқа  муҳандиси мутахассислиги бўйича тамомлаган. Оилали 2 нафар ўғил, 2 нафар қиз фарзандалари бор.

1973-1974 йилларда Нурота тумани  телефон станцияси телефончиси;

1974-1975 йилларда Тошкент давлат электротехника алоқа институти тайёрлов курси тингловчиси;

1975-1980 йилларда Тошкент давлат электротехника алоқа институти талабаси;

1980-1981 йилларда Навоий вилояти почта алоқаси ва матбуот тарқатувчи давлат корхонаси Нурота алоқа тармоғи муҳандиси;

1981-1997 йилларда Навоий вилояти почта алоқаси ва матбуот тарқатувчи давлат корхонаси  Нурота алоқа тармоғи бошлиқ ўринбосари,

1997-2004 йилларда  “Навоий почтаси” АЖ Нурота филиали бошлиғи;

2004-2014 йилларда Навоий филиали Нурота почта алоқаси тармоғи бошлиғи;

2014-2016 йилларда Навоий филиали Нурота почта алоқаси тармоғи бошлиғи.

С.Амонова меҳнат фаолияти давомида алоқа соҳасининг ривожланишида фаол иштирок этган. Филиал ва унинг тизимидаги почта алоқаси боғламаларида ишлаб келаётган ходимлар билан почта алоқаси соҳасида якдиллик билан иш олиб борганлиги натижасида  филиал ва унинг тизимидаги почта алоқаси боғламалари фаолиятида бир қанча ижобий натижаларга эришди. Бевосита унинг раҳбарлигида филиал тизимидаги почта алоқаcи боғламаларида мижозларга почта алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича бир талай ижобий ишларни амалга оширган.
     
 

"O'zbekiston pochtasi" AJ Sirdaryo filiali

Кафанова Людмила Михайловна

"Do'stlik" ordeni, 2000 yil

1959 йил 28 июнда Сирдарё вилояти, Боёвут туманида ишчи оиласида туғилган. 1974 йилда Сирдарё вилояти  Янгиер шаҳридаги 24-сонли  мактабни тамомлаган. 1993-1994 йиллар Тошкент алоқа коллежини сиртқи бўлими почта алоқаси мутахассислиги бўйича  тамомлаган. Оилали, 1 нафар ўғил фарзанди бор.

1978-1981 йилларда Сирдарё вилояти  "Союзпечать" агентлиги  Фарход почта алоқа боғламаси "Янгиер" алоқа бўлими почтальони;

1981-1982 йилларда Қахрамон почта алоқа боғламаси "Зафаробод" алоқа бўлими бошлиғи;

1982-1985 йилларда Қахрамон почта алоқа боғламаси "Пахтакор" алоқа бўлими бошлиғи;

1985-1987 йилларда Янгиер почта  алоқа боғламаси оператори;

1987-1992 йилларда Янгиер почта алоқа боғламаси  "Зафаробод" алоқа бўлими бошлиғи;

1992-1997 йилларда Сирдарё вилояти Давлат почта  ишлаб чиқариш корхонаси Янгиер почта алоқа боғламаси "Янгиер-3" алоқа бўлими бошлиғи;

1997-2000  йилларда "Сирдарё почтаси" ОАЖ Янгиер филиали  "Янгиер-3" алоқа бўлими бошлиғи;

2000-2002 йилларда "Сирдарё почтаси" АЖ  Янгиер филиали  директор ўринбосари;

2002-2007 йилларда Сирдарё филиали Янгиер  почта алоқа тармоғи оператор-кассири;

Л.Кафанова  алоқа бўлимида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида пул жўнатмаларини қабул қилиш, ишлов бериш ва ўз вақтида манзилларига етказиш ишлари етарли даражада ташкил этган.    Камтарин почта хизмати соҳаси ходими сифатида почта алоқаси тармоғи ижтимоий ҳаётида, ўзи яшаб турган маҳалла, жамоат ишларида фаол қатнашиб келган.
     
     

Артёмова Галина Александровна

"Shuhrat" medali, 2002 yil

1941 йил 1 февралда Самарқанд вилояти,  Булунғур туманида ишчи оиласида  туғилган. 1958 йилларда  Гулистон туманидаги 45-сонли мактабни тамомлаган. Оилали, 3 нафар қиз ва 1 нафар ўғил фарзандлари бор.

1962-1972 йилларда Сирдарё вилояти Комсомол туманидаги "Юлдузча" номли   боғча тарбиячиси;

1973- 1992 йилларда Сирдарё вилояти "Союзпечать" агентлиги  Комсомол почта алоқа боғламаси почтальони;

1992- 1997 йилларда Сирдарё вилояти  Давлат почта ишлаб чиқариш корхонаси  Дехқонобод  почта алоқа боғламаси  марказий  почтальони;

1997-2004  йилларда  "Сирдарё почтаси" ОАЖ Дехқонобод филиали марказий зал  почтальони;

2004- 2007 йилларда Сирдарё филиали Гулистон туман почта алоқа тармоғи марказий зал почтальони.

Г.Артемова  алоқа бўлимида ҳар ойда аҳоли ва ташкилотларига мингга яқин хат хабарлар, посилка, бандероллар ва  бошқа  почта  жўнатмалари етказиб берган. Аҳолига почта алоқаси хизматларини кўрсатиб, алоқа бўлимининг иқтисодий ҳолати яхшиланишига эришган. Ўз касбига меҳр қўйиб, астойдил почта алоқасини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни ўқиб, ўрганди, алоқа бўлимларида ҳамда туман боғламасида ишлаётган ёш кадрларга астойдил устозлик қилиб, алоқа бўлими бошлиғи, почтальони ҳужжатларини юритилишини мукаммал ўргатишга ҳаракат қилган.
Ишига бўлган содиқлиги ва почта қоидаларига риоя килган ҳолда олиб бориши ҳаммага намуна бўлган.

     

Соловьёва Надежда Владимировна

"Shuhrat" medali, 2005 yil

Р1958 йил 27 майда  Россия Федерацияси, Алтай  ўлкасида туғилган. 1965-1973 йилларда Сирдарё вилояти, Сирдарё шаҳридаги 1-сонли ўрта мактабни тамомлаган. Оилали, 1нафар ўғил ва 3 нафар қиз фарзандлари бор. 

1979-1992 йилларда Сирдарё вилояти "Союзпечать" агентлиги  Сирдарё  почта алоқа боғламаси "Сирдарё-1" алоқа бўлими почтальони; 

1992-1997 йилларда Сирдарё вилояти Давлат почта  ишлаб чиқариш корхонаси Сирдарё почта алоқа боғламаси;

1997-2004 йилларда “Сирдарё почтаси” ОАЖ Сирдарё филиали  "Сирдарё-1" алоқа бўлими почтальони;

2004- 2013 йилларда " Сирдарё филиали Сирдарё туман почта алоқа тармоғи  "Сирдарё-1" алоқа бўлими почтальони.

Н.Соловьёва алоқа бўлимида ҳар ойда аҳоли ва ташкилотларига мингга яқин хат хабарлар, посилка, бандероллар ва  бошқа  почта  жўнатмалари етказиб берган. Аҳолига почта алоқаси хизматларини кўрсатиб, алоқа бўлимининг иқтисодий ҳолати яхшиланишига эришган. Ўз касбига меҳр қўйиб, астойдил почта алоқасини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни ўқиб, ўрганди, алоқа бўлимларида ҳамда туман боғламасида ишлаётган ёш кадрларга астойдил устозлик қилиб, алоқа бўлими бошлиғи, почтальони ҳужжатларини юритилишини мукаммал ўргатишга ҳаракат қилган. Ишига бўлган содиқлиги ва почта қоидаларига риоя килган ҳолда олиб бориши ҳаммага намуна бўлган.

     
 

"O'zbekiston pochtasi" AJ Farg'ona filiali

     

Джурабаева Шаропатхон

"Shuhrat" medali, 1998 yil

1950 йил 29 декабрда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида туғилган. Ўз касбига меҳр қўйиб, астойдил почта алоқасини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни ўқиб, ўрганган. Вафот этган.

1976-1992 йилларда Фарғона вилояти ишлаб-чиқариш алоқа техника бошқармаси Марғилон алоқа боғламаси сараловчиси;1992-1997 йилларда  Фарғона почта алоқаси ва матбуот тарқатиш Давлат ишлаб-чиқариш корхонаси Марғилон почта алоқа боғламаси сараловчилар бригадири; 1997-2001 йилларда "Фарғона почтаси" ОАЖ Марғилон филиали сараловчиси; 2006-2011 йилларда  Фарғона филиали Марғилон почта алоқа тармоғи сараловчиси;

Ш.Джурабаева ўз меҳнат фаолияти давомида алоқа соҳасининг ривожланишида фаол иштирок этган. Алоқа бўлимида ҳар ойда аҳоли ва ташкилотларига мингга яқин хат хабарлар, посилка, бандероллар ва  бошқа  почта  жўнатмаларини саралаб етказиб берган.   Аҳолига почта алоқаси хизматларини кўрсатиб, алоқа бўлимининг иқтисодий ҳолати яхшиланишига эришган. Алоқа бўлимларида ҳамда туман боғламасида ишлаётган ёш кадрларга астойдил устозлик қилиб, сараловчи ҳужжатларини юритилишини мукаммал ўргатган. Ишига бўлган содиқлиги ва почта қоидаларига риоя килган ҳолда олиб бориши ҳаммага намуна бўлган.
     

Дадажонова Бизуро Абдукаюмовна

Орден "Дўстлик", 2002 год

16.05.1958 йилда Фарғона филояти Риштон туманида туғилган. 1977 йил Марғилон режа иқтисод техникумини бухгалтер мутахассислиги бўйича тамомлаган. Ўз касбининг устаси, ҳалол меҳнати, иш тажрибаси билан бир неча юзлаб фуқаролар, почта мижозлари, касбдошлари, маҳалла аҳли ўртасида ҳурмат қозонган.  Оилали, 2 нафар ўғил ва 1 нафар қиз фарзандлари бор.

1977-1981 йилларда Фарғона вилояти ишлаб-чиқариш алоқа техника бошқармаси Куйбешев алоқа боғламаси оператори; бухгалтери;

1981-1985 йилларда Куйбышев алоқа боғламаси оператори; Риштон-3 алоқа бўлими бошлиғи; Риштон-2 алоқа бўлими бошлиғи;

1985-1992 йилларда Куйбышев алоқа боғламаси нормаловчи техниги; бухгалтери;

1992-1997 йилларда Фарғона почта алоқаси ва матбуот тарқатиш Давлат ишлаб-чиқариш корхонаси Риштон почта алоқа боғламаси хисобчи;

1997-2008 йилларда "Фарғона почтаси" ОАЖ Риштон филиали нормаловчи техниги;

2008-2014 йилларда  Фарғона филиали Риштон почта алоқа тармоғи бош хисобчиси;

Б.Дадажонова ўз меҳнат фаолияти давомида алоқа соҳасининг ривожланишида фаол иштирок этган. Боғламада почта хизмати бўйича меъёрий ҳужжатлар, янги технологиялар асосида ишни ташкил этиш, корхона истиқболини ривожлантириш юзасидан соҳада қўшимча хизмат тури сифатида аҳолини даврий нашрлар, газета ва журналларга обуна қилиш, аҳолидан коммунал тўловлар бўйича тушумларни йиғиш юзасидан намуна бўлиб, белгиланган режаларни уддаланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келган.
     
 

"O'zbekiston pochtasi" AJ “Toshkent pochtamti” filiali

Файзиева Насиба Хамидовна

"Shuhrat" medali, 2006 yil

1957 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1975 йилда Учтепа туманидаги 236-умумтаълим мактабини тамомлаган. Н.Файзиева узоқ давом этган иш даврида почтальон лавозимида  ўзини фақат ижобий томонини кўрсатган. Ишга виждонан ёндошиб камчиликларсиз ва шикоятларсиз ишлаган. Алоқа бўлими почтальонларининг сардори ва гуруҳ касаба уюшмаси ташкилотчиси бўлган. Мижозлар билан хушмуомала бўлиб уларнинг меҳрини қозонган. Оилали, 3 фарзанднинг меҳрибон онаси.

1975-1989 йилларда  "Матбуот" Тошкент полиграфия ишлаб чиқариш бирлашмаси блокларга ишлов бериш агрегатлари машинисти;

1989-2011 йилларда  "Тошкент почтамти" филиали Чилонзор туманлараро почта алоқаси тармоғи 132-алоқа бўлими почтальони.

Н.Файзиева алоқа бўлимида ҳар ойда аҳоли ва ташкилотларига мингга яқин хат хабарлар, посилка, бандероллар ва  бошқа  почта  жўнатмалари етказиб берган. Аҳолига почта алоқаси хизматларини кўрсатиб, алоқа бўлимининг иқтисодий ҳолати яхшиланишига эришган. Ўз касбига меҳр қўйиб, астойдил почта алоқасини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни ўқиб, ўрганди, алоқа бўлимларида ҳамда туман боғламасида ишлаётган ёш кадрларга астойдил устозлик қилиб, алоқа бўлими бошлиғи, почтальони ҳужжатларини юритилишини мукаммал ўргатишга ҳаракат қилган.
     
     

Муратова Замира Атаевна

"Shuhrat" medali, 2013 yil

1954 йил Бухоро вилоятининг Ғиждувон шаҳрида туғилган. 1972 йилда Ғиждувон шаҳридаги Пушкин номли 1-ўрта умумтаълим мактабини тамомлаган. Муратова Замира Атаевна 34-алоқа бўлими почтальон лавозимида  37 йилдан ортиқроқ ишлаган.  Ўзини фақат ижобий томондан кўрсатган. Ишга виждонан ёндошиб камчиликларсиз ва шикоятларсиз ишлаган.  Оилали, 7 фарзанднинг меҳрибон онаси 
1978-2015 йилларда  "Тошкент почтамти" филиали Шайхонтохур туманлараро почта алоқаси тармоғи 34-алоқа бўлими почтальони;
З.Муратова алоқа бўлимида ҳар ойда аҳоли ва ташкилотларига мингга яқин хат хабарлар, посилка, бандероллар ва  бошқа  почта  жўнатмалари етказиб берган. Аҳолига почта алоқаси хизматларини кўрсатиб, алоқа бўлимининг иқтисодий ҳолати яхшиланишига эришган. Ўз касбига меҳр қўйиб, астойдил почта алоқасини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни ўқиб, ўрганди, алоқа бўлимларида ҳамда туман боғламасида ишлаётган ёш кадрларга астойдил устозлик қилиб, алоқа бўлими бошлиғи, почтальони ҳужжатларини юритилишини мукаммал ўргатишга ҳаракат қилган.