Версия для печати
30.10.2020 y.

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

«Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2020 йил 23 ноябрь куни масофадан туриб электрон овоз бериш тизими www evote.uz орқали ўтказилади.

Йиғилиш соат 10:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 09:00 дан бошланади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри 2020 йил 17 ноябрь ҳолатига тузилади.

Жамиятнинг электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. .

 

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Ўзбекистон почтаси” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан 2019 йил якунлари бўйича кўрилган соф фойдани тақсимлаш тўғрисида.

3. “Ўзбекистон почтаси” АЖ акциядорларининг 2020 йил 30 июнда ўтказилган йиллик умумий йиғилиши кун тартибидаги 11-масала бўйича қабул қилинган қарорни бекор қилиш тўғрисида.

4. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ мажбурий ташқи аудитни ўтказиш мақсадида, 2020 йил учун аудиторлик компаниясини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда қатнашиш ва кун тартибидаги масалалар бўйича масофадан туриб овоз бериш учун https://id.gov.uz да белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари шарт. Электрон овоз бериш www.evote.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “Ўзбекистон почтаси” АЖ бош офисида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача ёки www.evote.uz веб-сайти орқали танишишлари мумкин.

Маълумот учун телефон: +998 71 232-00-33

Жамият Кузатув кенгаши