Increase size
Reset to Default
Decrease size

E'lon

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ УЧУН ТАНЛОВ

«O‘ZBEKISTON POCHTASI» aкциядорлик жамияти корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун “Корпоратив бошқарув кодекси”да белгиланган ташкилотлар сирасига кирувчи мустақил ташкилотлар ўртасида танлов ўтказмоқда.

Ушбу жараёнда иштирок этиш истагида бўлган ташкилотлар 2017 йил  25 майга қадар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари мумкин:

- ташкилот ҳақида қисқача маълумот ҳамда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун хизмат нархи ва ишларни бажариш муддати кўрсатилган ҳолда танловда иштирок этиши тўғрисида иштирокчининг таклифи;

- давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома, аудиторлик ташкилотлари учун аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхалари.

Тўлов шартлари: шартнома суммасининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан тўлов (шартнома имзолангандан сўнг 2 кун ичида), шартноманинг қолган суммаси тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг 2 кун ичида.

Тижорат таклифида нархлар максимал даражадаги чегирма билан сўмда кўрсатилиши лозим.

«O‘ZBEKISTON POCHTASI» АЖ корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни амалга ошириш учун мустақил ташкилотни танлаш, тижорат таклифлари билан ҳужжатлар қабул қилиниши якунланганидан сўнг «O‘ZBEKISTON POCHTASI» АЖ кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

Белгиланган муддатдан кечиктириб тақдим қилинган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди.

Қўшимча маълумотлар қуйидаги телефонлар орқали олиниши мумкин:

Тел.: (371) 233-79-98.

Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. .

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Олой кўчаси, 1-уй

 


 

O‘zbеkiston Rеspublikasi «Yagona intеraktiv davlat xizmatlari portali» (YaIDXP) orqali "O‘zbеkiston pochtasi" AJning quyidagi intеraktiv xizmatlari ko‘rsatib kеlinmoqda:

- «Fuqarolarni qabul qilish kuni, kontaktlar, manzillarni joylashtirish, "O‘zbеkiston pochtasi" AJ rahbari qabuliga on-layn yozilish»;

- «Jismoniy va yuridik shaxslarning arizalari, shikoyatlari va takliflarini qabul qilish va ishlov bеrish»;

- «Vakant ish o‘rinlarini joylashtirish va ular bo‘yicha "O‘zbеkiston pochtasi" AJga tushayotgan takliflarni ko‘rib chiqish».

Shuningdеk YaIDXP orqali qyidagi xizmatlar ko‘rsatilmoqda:

- «Ro‘yxatga olinuvchi pochta jo‘natmalarining avtomatlashtirilgan qidiruvi»;

- «Toshkеnt pochtamti” filiali kurеrlik xizmatiga buyurtmalar qabul qilish».